NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING Q A R O R I


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

2020 у.(й)"__27__” МАЙ № Қ-283

 

"Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини "Навбаҳор” массиви ҳудудидан "Миршод Фарход Муҳаммад” масъулияти чекланган жамиятига томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун узоқ муддатли
10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси "Ер Кодекси”нинг 20-моддаси, "Миршод Фарход Муҳаммад” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Собиров томонидан туман ҳокими номига ёзган ва туман ҳокимлигида
2020 йил 10 февралда 01-15-67-рақами билан рўйхатга олинган аризаси, ҳамда бошқа тақдим этган ҳужжатларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил
2 мартдаги баённомаси тасдиқлансин.

2. "Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини "Навбаҳор” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича туман заҳирасидаги 119-контурининг бир қисмидан 43,2 балл бонитетли жами 10,9 гектар шундан 10,0 гектар экин ери, 0,1 гектар сув ости ерлари (ариқлар), 0,2 гектар дала йўллари, 0,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа майдонлари, "Миршод Фарход Муҳаммад” масъулияти чекланган жамиятига томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.

3. Ушбу қарорнинг тасдиғи навбатдаги бўладиган Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши сессиясидан сўралсин.

4. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га белгиланган тартибда ажратилган ер участкасини жойида чегараларини белгилаб бериш ҳамда 2021 йил 1-январ ҳолатидаги ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

6. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимлигидан сўралсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Карабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокимиЛ.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.