20.05.2025
Бугун 20 май куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари Навбаҳор тумани кенгаши раиси Азамат Ўроқов ҳам иштирок этди.
Сессия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг таълим тизими ислоҳотлари бўйича белгиланган мақсадларнинг ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
2. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида.
3. 2025 йил 1 чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.
4. Навбаҳор тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1 чорак якуни бўйича чораклик ижроси тўғрисида.
Сессия сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди