Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таьминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-418-сон Қонуни қабул қилинганва 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга кирган.

Жумладан,ЎзРМЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, "агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқ бузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субьектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эьтиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилган холлар мустасно” деб белгиланган ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этиб қўйилган.

 

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.