Маънавият қалб кўзгуси

Маънавият қалб кўзгуси2015 йил 27 январ куни Навбаҳор туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабида "Маънавият қалб кўзгуси” мавзусида вилоят миқёсидаги семинар ташкил этилди. Ушбу семинарга тумандаги барча умумтаълим мактаб директорлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла фаоллари ва ота оналар иштироки таъминланди.

Дастлаб семинарни 21-сонли умумтаълим мактаб директори Ҳ.Баратова кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг вилоят халқ таълим бошқармаси Маънавият ва спорт ишлар бўлим бошлиғи Г.Шерматова сўз олиб бугунги глобаллашув замонида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун мисли кўрилмаган даражада кураш бораётганлигини бундай турли-хил менталитетимизга мос келмайдиган ғоялардан фақатгина юксак маънавиятли авлодни тарбиялаб қарши тура олишимиз мумкинлигини таъкидлади.

Маънавият қалб кўзгусиШундан сўнг мактабда семинар иштирокчилари учун очиқ тарбиявий соат, давра сухбатлари ва маънавий-маърифий ишларни самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида тақдимотлар ташкил этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.