2022 ЙИЛ САРҲИСОБИ

"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Навоий филиали Навбаҳор тумани Электр таъминоти Корхонаси тизимида

Навбаҳор туманида жами 25774 та электр энергия истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 1282 та юридик ва 24492 та аҳоли истеъмолчилар "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Навоий филиали Навбаҳор тумани томонидан 11 дона 35-110 кВ подстанциялар, 1500,7 км узунликдаги 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 440 дона трансформатор пунктлари орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.
2022 йил бошидаги электр энергия қарздорлик жами 3601.5 млн сўм (аҳоли 871,9 млн сўм улгуржи 2729,6 млн сўм) бўлиб йил якунига қадар қарздорлик 2267,7 млн сўм (аҳоли 157,8 млн сўм улгуржи 2109,9 млн сўм)ни ёки йил бошига нисбатан қарздорликни 1333,8 млн сўм (шундан аҳоли 714,1 млн сўм улгуржи 619,7 млн сўм) га қисқартиришга эришилади.
- Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги "2022-2026 йилларда Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-172-сон қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, Навбаҳор туманида 2022 йил учун 2 та маҳаллаларда 47,5 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 16 дона трансформатор пунктларини янгидан ўрнатиш ва таъмирлаш, 681 дона эскирган симёғочларни ўрнига янги темир бетон таянчлар ўрнатилди. Ушбу ишлар учун 3327, 0 млн сўм маблағ ўзлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
24 октябрдаги 614-сонли қарорига асосан туманнинг Армижон, Карвон, Сарой, Қизилтепа, Кескантерак МФЙларда 16,5 км электр узатиш тармоқлари ва 4 дона трансформатор пункти янгидан ўрнатилди.
Шунингдек, 221,3 км электр тармоқлари ва 30 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари, 261,0 км электр тармоқлари ва 142 дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур ишлар амалга оширилиши натижасида 41 та МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси сифати яхшиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорига асосан, туманнинг Қалкон ота маҳалласида 1 км 0,4-10 кВли хаво электр узатиш тармоқлари 1 дона трансформатор пункти янгидан ўрнатилди.
Модернизация ва реконструкция дастурига асосан туманнинг Ғужбогтепа, Янги йул, Ёш куч, Қизилработ маҳаллаларида 5,8 км 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари янгидан ўрнатилди.
Навбаҳор электр таъминотига 2022 йил электр таъминотини яхшилаш бўйича фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар 100 дан ортиқ бўлиб, шундан 59 % ижобий ҳал этилган.
Фуқаролардан тушган мурожаатларга асосан 5,3 км ҳаво электр узатиш тармоғи, 2 дона 160/10 кВа, 63/10 кВали трансформатор пунктлари, 205 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.
Ижроси таъминламаган мурожаатлар келгуси йилларда "Обод қишлоқ” ва модернизация дастурларига киритилиш таклифи берилган.
Бундан ташқари Қоражон маҳалласида жойлашган "Қоражон кичик иқтисодий зонаси” ҳамда аҳоли истеъмолчиларнинг ташқи электр таъминоти учун 35/10 кВли "Қоражон” подстанцияси қуриш учун лойиха-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқиб, Давлат экспертиза хулосалари олиниб, подстанциянинг қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишларига қарийиб, 19 млрд.сўм сарфланиши кўзда тутилмокда.
Бундан ташқари 2022/2023 йилларда куз-қиш мавсумини аварияли ҳолатларни зудликда олдини олиш мақсадида, туман электр таъминоти корхонасида заҳира сифатида материаллар ва тармоқ трансформаторлари жамланди.
Шундан 2 та тармоқ трансформатори, 1,2 тонна мой, 10 дона таянч, 1,8 км сим, 4,8 км кабель сим,
265 дона кабель муфталари, 10 дона автомат, 40 дона така, 150 дона яккалагич, 50 дона саклагич захира сифати тайёрланди.
Шунингдек, 1 та тезкор диспетчерлик гуруҳи, 4 та аварияларни тезкор бартараф этиш бригадалари, 6 та махсус техника шай ҳолатга келтирилди.
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.