Сайёр қабуллар

Сизни мурожаатларингиз ва муаммоларингизни ижобий ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг барча ўринбосарлари томонидан ташкил этиладиган сайёр қабуллар мурожаатларингизни ҳал этишга замин яратади.

❇️1. Жумабоев Мурод Сойибназарович -Навбаҳор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Телефон: +998-79-562-00-69

✅ Иқтисодиёт ва молия, Солиқлар, Банк ва кредит, Аҳоли бандлигини таъминлаш, Пенсия масалалари бўйича фуқаролар мурожаатлари қабул қилади.

❇️2.Собиров Жамшид Ўктамович - Навбаҳор тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари. Телефон: +998-79-562-84-16

✅ Қурилиш ва коммунал соҳа (йўл, ичимлик суви, электр энергияси, газ), Экология ва кўкаламзорлаштириш, Ёнғин хавфсизлиги, Архитектура ва кадастр масалалари бўйича фуқаролар мурожаатлари қабул қилади.

❇️3. Нурназаров Сиддиқ Искандарович - Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи +998-99-982-16-38

✅ Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт ва импорт қилиш, кичик ва ёшлар саноат зоналарида ишлаб чиқаришни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларини амалга ошириш мақсадида тадбиркорларга имконият яратиш масалалари бўйича фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилади.

❇️4. Ҳамроев Фаррух Орипович - Навбаҳор туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Телефон: +998-79-562-12-06

✅ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер масалалари, томорқадан фойдаланиш, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, пиллачилик, фермер ва деҳқон хўжаликлари масалалари, ирригация ва мелиорация масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади

❇️5. Аллаев Камолиддин Сирожович - Навбаҳор туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари. Телефон: +998-79-562-00-81

✅ Мактабгача ва мактаб таълими йўналишида, Соғлиқни сақлаш ва спортини ривожлантириш, Ёшлар сиёсати масалалари бўйича фуқаролар мурожаатларини қабул қилади.

❇️6. Эргашова Гуллола Тўрақуловна Навбаҳор туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Телефон: +998-79-562-19-55

✅ Хотин-қизларнинг оила ва оилавий масалалари, Аёллар дафтари, Ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уй-жойга мухтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фуқаролар мурожаатлари қабул қилади.

Марҳамат ташриф буюринг, мурожаатларингизни йўлланг ва муаммоларингизни ижобий ҳал этинг.
Эслатиб ўтамиз Навбаҳор тумани ҳокими ҳафтанинг ҳар жума куни 09.00 дан 12.00 гача махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида қабул ўтказади. Кабулга ёздириш ва руйхатдан ўтиш учун қуйидаги телефон рақами билан боғланинг +998-93-434-65-67

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.