Навбаҳор тумани "Меҳнат" маҳалласи ҳудудида "MUROD KAPITAL BUILDINGS" МЧЖ томонидан пиширилган ғишт ишлаб чиқариш заводи бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Заводда 7 та доимий иш ўрни, 20 дан ортиқ мавсумий ишчилар иш билан таъминланган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 1500,0 млн ташкил этади.