O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI NAVBAHOR TUMANIHOKIMINING QARORI |
<!-- [if gte vml 1]> <!-- [if !vml] --> <!-- [endif] --> <!-- [if gte mso 9]> |
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН РЕШЕНИЕ Х О К И М А НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ |
Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni
2020 у.(й) " 27 ” май № Қ-286
Тумандаги "Дул Дул” маҳалла фуқаролар йиғини "Зарафшон” ҳудуди туман заҳира ерларидан "Қоратоғ сайқали” фермер хўжалиги ер майдонларини кенгайтирган ҳолда ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йилга қушимча ижарага ер ажратиш тўғрисида. |
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги
476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ
муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ҳамда Халқ депутатлари
туман Кенгашининг 2020 йил 21 майдаги
VI/47-сонли қарорига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман
ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини
кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 19 майдаги
05/7-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2. Танлов ғолиби "Қоратоғ сайқали” фермер
хўжалигига "Дул Дул” маҳалла фуқаролар йиғини "Зарафшон” ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 246, 251-контурларидаги жами 11,6
гектар шундан 11,0 гектар экин ери, 0,6 гектар қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларини ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида
узоқ муддатли 49 йил муддатга ижарага ажратилсин ҳамда "Қоратоғ сайқали” фермер хўжалиги ихтиёрида
"Сармиш” худуди қишлоқ хўжали ер харитаси бўйича 243, 433,
434, 204, 208қ, 205қ, 200, 201, 202қ, 203қ, 196қ, 197қ, 442қ, 445ақ, 445қ,
442а, 443а, 430, 430а, 429қ, 431, 418қ, 432қ, 441қ, 196қ, 197қ, 447қ, 199,
199а, 432қ,202қ-контурларидан жами 628,7 гектар шундан 614,3 гектар яйлов
ери, 4,2 гектар сув ости ерлари, 5,8
гектар дала йўллари, 0,1 гектар қурилиш ости ерлари,
4,3 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари чорвачилик
йўналишида, "Зарафшон” ҳудудидаги 246, 251-контурларидан жами 11,6 гектар
шундан 11,0 гектар экин ери, 0,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган
бошқа ер майдонларини ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида ер майдонларига
етказилганлиги белгилаб қўйилсин.
3. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда қайта расмийлаштириш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Л.Облақулов.