Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг Навбаҳор туманидаги "Қоровултепа” маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтмоқда. Сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар қатнашмоқда.
Хабарингиз бор, ушбу ҳудудда "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича аҳоли муаммолари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш жараёнлари давом этмоқда.
Шунингдек, 2989 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 14 нафарига бепул дори дармонлар тарқатилди.
Амалий ишлар давом этмоқда.