Ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари» ўтказилди.
Шундан сўнг туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз икки йилиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Тадбирда ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.
Тантанали тадбирдан сўнг барча ўқувчилар синфларга йўл олди. Туман ҳокими мактабнинг 11-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Мустақиллик – энг улуғ неъмат. Мамлакатимиз тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллагани, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритгани, бугунги кунда ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган Янги Ўзбекистондаги ўзгариш ва янгиланишларни мисоллар асосида тушунтириб берди.
Келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ҳамда мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади, – туман ҳокими.
Туман ҳокими мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 148 нафар жажжи ўғил-қизларга ва мактабнинг 11-синф ўқувчиларига турли хилдаги китобларни эсдалик совғаси сифатида топширди.
Янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, тарғиботчилар, кенг жамоатчилик, депутатлар иштирок этдилар.