Навоий вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов ва Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқовлар томонидан Навбаҳор тумани "Хашман" маҳалласида жойлашган 17-мактабда аҳоли муаммолари, шу жумладан уларнинг йиллар давомида ечимини топмасдан келаётган мурожаатлари бўйича қабул ўтказилди.
Қабулда уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, йўл, ичимлик суви ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан 20 нафардан ортиқроқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушди, ушбу мурожаатларнинг айримлари жойида қаноатлантирилиб, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.