Меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилиш муддатлари

Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан, меҳнат ҳуқуқингиз бузилган тақдирда судларга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган !

Ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга тегишли буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой;

Иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низо бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб 1 йил;

Меҳнат билан боғлиқ бошқа низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой.

Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.

Юқоридаги муддатларга эътиборли бўлиш фақат ўзингизни фойдангизга ишлайди. Агар ушбу муддатларни ўтказиб юборганингиздан кейин келтирган сабабларингиз суд томонидан ростдан хам узрли деб топилмаса,  суд ўтиб кетган муддатни тикламайди.

Эслатма, "Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси 1-бандига асосан фуқаролик судларига иш ҳақини ундириш ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан даъволар киритилганда, фуқаролар давлат божи тўлашдан озод этилган.

Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотнинг Навбаҳор туман ҳуқуқий маслаҳат Бюроси Бош мутахассиси А.Саидов 94-225-00-06
Меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилиш муддатлари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.