Навбаҳор туманининг "Ўзбекистон" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, туман ҳокими А.Ўроқов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков, туман халқ қабулхонаси мудири И.Раззоқов ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тингланиб алоҳида назоратга олинди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой таъмири, моддий ёрдам, кредит, ичимлик суви, газ, йўл ва соғлигини тиклаш масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиб чиқилди ва жойида ҳал қилинди ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.