Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов Арабхона маҳалласидаги 5-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Мактабда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинаётган ишларни кўздан кечирди. Шунингдек туман ҳокими маҳалладаги нуронийлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда 0,5 гектар ер майдонига икки минг дона мевали манзарали ҳамда узум кўчатлари ўтқазишди. Бундан кўзланган асосий мақсад мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштириш, Яшил боғ барпо қилиш.