"ҚИЗИЛОЙ" МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ТИББИЁТ ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 март куни Тиббиёт ходимлари билан учрашувида белгилаб берилган вазифа ва топшириқлари ижросини таъминлаш, аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида ҳудудларда енгил конструкция асосида маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бундай тиббиёт пунктлари туманимизда 11 дона қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Навоий вилоят ҳокими Н.Турсуновнинг сентябр ойида туманда ўтказилган сайёр қабулида аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида туманда яна 2 та тиббиёт пунктлари қурилди. Жумладан "Қизилой" маҳалласида ҳам янги тиббиёт пункти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими А.Ўроқов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Маҳалла аҳлининг хурсандчилиги ва мамнунлиги уларнинг юз-кўзида намоён бўлди.