Хотин – қизлар ўртасида жиноятчиликни, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, профилактик ҳисобга олинган хотин – қизлар ҳамда нотинч оилалар ўртасида тарғибот – ташвиқот ишларини олиб боришга мўлжалланган манзилли дастур ижросини таъминлаш мақсадида Оила ва хотин қизлар бўлими, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман бош имом хатиби ҳамда туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйич масъул ходими ҳамкорлигида 11-сонли болалар мусиқа ва санат мактабида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда хотин – қизлар ўртасида жиноятчиликни, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, профилактик ишларни янада жонлантириш, оилавий ажримларни олдини олиш борасида мутахассислар томонидан фикрлар билдириб ўтилди.