Тумандаги "Транспорт воситалари-
ни мажбурий техник кўригини ташкил
этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги”ги 54-сонли қарори
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2003 й., 1-2-сон,
17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Навбаҳор туманида транспорт
воситаларини 2015 йилги давлат техник кўригини жадвал асосида сифатли ўтказиш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунининг 6-моддасига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Транспорт воситаларини мажбурий техник
кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага,
техник кўрикдан ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилишибелгиланганлиги инобатга олинсин.
6. Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларини техник кўриги :
биринчи марта - 1 март - 30 июнда;
иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилсин. Бу ҳолатда мазкур транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
7. Мажбурий техник кўрикдан ўтказганлик учун қуйидаги тартибда йиғим ундирилсин:
транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;
8. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
11. "Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Б.Умаров) ушбу қарорни газета саҳифаларида расман эълон қилинишини, туман ҳокимлиги иш юритиш бўлинмаси (С.Турдибаева) мазкур қарорни тегишли туман корхона ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.
12. Навбаҳор туман ҳокимининг 2014 йил 19 февралдаги Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида 118-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Атакулов зиммасига юклатилсин.
Қ-120-сонли
2015 йил 26 феврал
Туман ҳокимиА.Нарзиев