11.12.2023
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1. Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳамда олдинда турган вазифалар тўғрисида.
2. Туманда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва аниқланган камчиликлар борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
3. Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ҳисоботи.
4. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг контингент ҳамда маҳаллий бюджет тушумларининг бажарилишини таъминлаш, ҳудуднинг иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча манбаларни аниқлаш, солиқ қарзларини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
5. Туманда аҳоли ва ижтимоий соҳа объетларини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди