10.11.2023
Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” ги қонунга мувофиқ “Тиббиёт ходимлари” куни байрами сифатида ўтказилмоқда. Жонажон Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз обрў – эътиборига эга бўлиб, қалбимизга фаровон ҳаёт завқи олам-олам қувонч бахш этаётган шу қутлуғ кунларда “Тиббиёт ходимлари” куни кенг нишонланаяпди.Туман ҳокими АЎроқов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари, фидоий ва меҳнаткаш фаол тиббиёт ходимлари иштирокида туман маданият уйида тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими АЎроқов шифокорларга ўз табригини йўллаб, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини моддий-маънавий рағбатлантириш, ҳудудларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар яхши самаралар бераётганини таъкидлади. Тадбир давомида энг фидоий, жонкуяр тиббиёт ходимларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари топширилди.