13.02.2025
Навбаҳор тумани матбуот хизмати томонидан туман ҳокимлигида "Статистикани ижтимоий ҳаётдаги ўрни" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда Навбаҳор туман статистика бўлими бошлиғи Йўлдош Мустафоев статистика органларининг давлат ҳаётида асосий ўрни нималардан иборат эканлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
Йиғилган маълумотлар таҳлил қилинади ва ишлов бериш, таҳлил натижалари ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни тушунишга ёрдам бериши ва сиёсатчиларга қарор қабул қилишда асос бўлиши, режалаштириш эса статистик маълумотлар келгуси тенденциялар ва иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларни прогноз қилишда фойдаланилиши, маълумотларни тақдим этиш статистика органлари жамланган статистик маълумотларни давлат органлари, ишбилармонлар ва жамоатчиликка тақдим этилиши, бу маълумотлар давлат сиёсати ва қарорларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиши ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
Матбуот анжуманида Статистика органлари томонидан Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), ишсизлик, инфляция, ташқи савдо ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланиши ҳам таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунда Навбаҳор тумани доимий аҳоли сони 122 696 кишини ташкил қилади ва уларнинг 51,0 % ёки 62 453 таси эркаклар ва 49,0 % ёки 60 243 таси аёлларни ташкил этади.
Матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган барча саволларга тегишли масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.