• Telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube

Поиск по сайту

Navbahortuman hokimligi
  • Kengash faoliyati
    •  Sessiyalar
    •  Deputatlar ro’yxati
    •  Komissiyalar ro’yxati
    •  Kengash qarorlari
    •  Kengash e’lonlari
  • Ochiq ma’lumotlar
    •  Byudjet to’g’risida ochiq ma’lumotlar
    •  Jamoatchilik kengashi
    •  Elektron davlat xizmatlari
    •  Hokimlik xarajatlari
    •  Qishloq xo’jaligi yerlari
    •  Konstitutsiya sahifasi
  • Hokimlik haqida
    •  Tarkibiy tuzilma
    •  Rahbariyat
    •  Xodimlar
    •  Qabul jadvali
    •  Hisobotlar
    •  Rekvizitlar
  • Axborot xizmati
    •  Matbuot kotibi
    •  Yangiliklar
    •  Fotogalereya
    •  Videolar
  • Hujjatlar
    •  Davlat dasturlari ijrosi
    •  Hokimlik qaror va farmoyishi
    •  Normativ-huquqiy qarorlar
    •  Qarorlar loyihalari
    •  O’z kuchini yo’qotgan qarorlar
    •  Davlat ramzlari
  • Antikorrupsiya
  • RU
  • Вид

    A
    A
    A
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

20.12.2024

980b63de-f381-4b88-b280-4abfcefcfe05 a74057c2-4f0e-42bc-8e75-1397d1b7ec2d Навбаҳор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди судьялари Ғ.Якубов, А.Бахронов томонидан мактабгача ҳамда мактаб таълим муассасалари директорларининг сайёр қабули ва давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу сайёр қабул ва давра суҳбати давомида судьялар томонидан мактабгача ҳамда мактаб таълим муассасалари директорларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр учрашувда суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маърузалар қилинди.

Учрашув давомида, судьялар давлат томонидан педагог ходимлар фаолияти кафолатланганлигини, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1975-моддасига мувофиқ, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисида маълум қилишди.

Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида сўз юритилар экан, 2024 йил
21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни билан қўшимчалар киритилганлигини, жумладан, электрон маълумотлар электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган холда яратиладиган, ишлов бериладиган хамда сақланадиган маълумотлар эканлигини, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллар эканлигини назарда тутувчи қўшимча моддалар билан тўлдирилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Ўз навбатида, Навбаҳор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва туманда жойлашган судлар, жумладан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди ўртасида меморандум имзоланди. Меморандумга кўра, 2025 йил давомида суд раислари ва судьялар томонидан Навбаҳор туманида жойлашган 37 та мактабда амалий дарс машғулотлари ўтказишга келишилди. Мактаб ёшларини амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлардан боҳабар қилиб бориш, суд-ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш меморандумнинг устувор вазифаси этиб белгиланди.

Шунингдек, учрашув давомида болаларга ҳимоя ордер бериш тартиби, зўравонликдан жабр кўраётган болаларга шикоят қилишнинг махфий, болалар учун дўстона меҳанизмлари тўғрисида, болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик ҳамда одам савдоси жиноий хатти-ҳаракати учун жавобгарлик муқаррарлиги, судларга даъво ариза, ариза киритиш тартиби бўйича ҳам тушунтиришлар беилди. 
Джумаев Бекзод Абдувохидович Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

Navbahortuman hokimligi

Navoiy viloyati, Navbahor tumani, Bobur shox ko'chasi, 5-uy

© 2023 Navbahor tumani hokimligi rasmiy web sayti

Все права защищены

Ma'lumotlar
  • E-mail: navbahor@nv.uz
  • Tel: +998 79 562-11-84
  • Faks:
Hujjatlar
  • Davlat ramzlari
  • O'z kuchini yo'qotgan hujjatlar
  • Hokimlik qaror va farmoyishlari
Hokimlik
  • Tarkibiy tuzilma
  • Rahbariyat
  • Tuman yangiliklari
Медиа
  • Fotogalereya
  • Videogalereya
  • Xaritada joylashuv