06.11.2024
2024 йил 6 ноябрда Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 1-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида учта масала кўрилди:
-Навбаҳор туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги Навоий вилоят ҳокимининг қарорини тасдиқлаш;
- Навоий вилоят ҳокими томонидан туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокими қарорини тасдиқлаш;
- туман ҳокими лавозимига номзоднинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимоти.
Халқ дупутатлари Навбаҳор туман Кенгаши сессиясига Навбаҳор туман сайлов комиссияси раиси С.Мирзаев раислик қилди ва олиб борди.
Сессияга Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди ва янги сайланган депутатларнинг келгуси ишларида мувафаққият тилади.
Сўнгра Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навбаҳор туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ютуқлари ва Навбаҳор туман ҳокимлигига Ўроқов Азамат Шодиевичнинг номзодини тавсия этди ва туман ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Сўнгра Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболига мўлжалланган дастури билан таништирди.
Навбаҳор туман ҳокимининг дастури муҳокамаси бўйича янги сайланган депутатлар сўзга чиқди ва бир овоздан Ўроқов Азамат Шодиевичнинг номзодини тасдиқлашди.