21.06.2024
Навбаҳор туман маданият бўлими фаоллар залида "Сектор раҳбарлар ва битирувчи ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Азамат Ўроқов иштирок этиб, нутқ сўзлади. Шунингдек туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ютуқларга эришган бир қанча ёшларга олтин медаллар ва эсдалик совғалари ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномлар топширди. Бугун етуклик шаҳодатномасини қўлга олиб, мустақил ҳаётга қадам қўяётган туманимиздаги 1129 нафар битирувчиларнинг 33 нафари ўқишни олтин медаль билан якунламоқда, шунингдек 40 нафардан ортиқ ўқувчилар муддатдан олдин олий ўқув юрти талабаси бўлиб, мактабни якунламоқда. Битирувчиларнинг 113 нафари эса миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритди. Жорий йилда асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичида 5 нафар битирувчи фахрли ўринларни эгаллаб, олимпиаданинг Республика босқичини қўлга киритиб, туманимиз нуфузини янада юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. 2024 йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида 21-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Қучқоров Шаҳзод Отабек ўғли фахрли 1-ўринни эгаллаб “Олтин медал” соҳибига айланди. Шунингдек, жорий йил 27-29 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ал-Хоразмий олимпиадасининг Халқаро босқичида 15-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Зоирова Нозанин Мақсуд қизи “Бронза медали”ни қўлга киритди. Битирувчиларни замонавий таълим олиб, касб-ҳунар ўрганиб, жамиятимизда муносиб ўрин эгаллаши учун янгиланган Конституциямизда белгиланган беқиёс имкониятлар кутмоқда. Улар учун яратилган ушбу имкониятлардан фойдаланиб, келгусида юртимиздаги замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, катта-катта фирма ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотларида меҳнат қилиб, ўз билим ва малакаси билан мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшади.