19.06.2024
Қишлоқ хўжалик екинларининг зараркунандаларига қарши биологик кураш самарадорлигини оширишда ентомофаглар йетиштирувчи биолабораторияларнинг аҳамияти катта. Хусусан, Навбаҳор туманида. 2 та биолабаратория фаолият юритиб, булар “Табатни биологик ҳимоя қилиш” ва “Навоий дон маҳсулотлари” мчж қарашли биолабараториялар ҳисобланади. Aйни пайтда туманимиздаги биолабораторияларда асосан 3 та трихограмма, бракон, олтинкўз ентомофаглари кўпайтирилади.
Трихограмма тунлам тухумларига қарши қўлланилади. У асосан дон куясининг тухумларида кўпайтирилади. Паразитнинг барча ривожланиш даври ўлжанинг тухумида ўтади. Уни ғумбак ёки йетук шаклида ишчилар қўл кучи ёрдамида далага чиқариб тарқатилади.
Трихограмма бир гектарга камида 100 та нуқтада 10 метрдан (10×10) оралатиб тарқатилади. Ғовлаган ғўза пайкалларида ҳамда зараркунанданинг зичлиги кўп бўлган жойларда 5×5 тизимида 400 нуқтага тарқатиш янада яхши самара беради.
Бракондан ўрта ва катта ёшли кўсак қуртларига қарши фойдаланилади. У март, апрел ойларида ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 16-18 даражага йетганда жонлана бошлайди. Мавсум давомида 7 марта авлод беради. Бракон ташқи паразит бўлиб, кўсак қуртининг ўрта ва катта ёшдаги қуртларини фалажлаб, сўнг устига 4-5 тадан токи 16 тагача тухум қўяди. Ушбу паразит жуда серпушт бўлиб, 100-800 тагача тухум қўйиши мумкин. У лаборатория шароитида мум куяси қуртларида кўпайтирилади.
Бракон бир гектарга тарқатишда асосан кўсак қурти бор жойларга 4-5 кун оралатиб, 3 марта қўйилиши керак. Масалан, назоратчилар томонидан 100 та ўсимликда 5 тадан қурт борлиги аниқланган бўлса, бундай ҳолатда бир гектарда 5 000 дона қурт бўлади.
Олтинкўз ҳаммахўр йиртқич кушанда сифатида сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши ишлатилади. У зараркунандаларнинг 70 дан зиёд, каналарнинг 11 тури билан озиқланади. Ўзбекистонда олтинкўзларни боқиш учун дон куяси тухумидан (ситотрога) фойдаланилади.
Иссиқхоналардаги екинларга зарар келтирадиган Оққанот кўпайиб ташқаридаги екинларга ҳам зарар келтиради. Унга қарши оққанот билан озиқланадиган енкарзия ентомафагини қўллаш мумкин. Енкарзия оққанотнинг янги личинкаларини нобуд қилиш орқали озиқланади.
Навоий вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Навбаҳор тумани бўлими инспекторлари
Х.Тураев, У.Ризақулов, Ф.Очилов, У.Хайитов, К.Кулдошов