18.05.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-декабрдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-410-сон қарорнинг 12 ва 19 бандлари ижроси юзасидан тумандаги “Нуронийлар маскани”да ҳамда маҳалла гузарларида кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга маданий тадбирларни ташкил қилиш, мулоқот майдонларини шакллантириш белгиланган.
Туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан бугунги кунда 77 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” реестрига киритилган бўлиб, 410-сонли қарорга асосан кексалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун махсус ижодий тўгараклар ва маданий тадбирларга бўлган қизиқишлари сўровнома асосида белгилаб олинди.
Ҳар ҳафтанинг жума кунида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан кексаларни қизиқишларига қараб маданий-маърифий тадбирлар, шахмат-шашка, ҳунармандчилик тўгараклари ўтказилиб келинмоқда.
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан кексаларга тўгаракларни ташкил этишдан мақсад, ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг саломатлиги ва турмуш сифатини яхшилаш орқали уларнинг ижтимоийлашувини таъминлашдан иборатдир.
Навбаҳор туман “Инсон” ижтимоий
Хизматлар маркази бош мутахассиси
У.Ғуломова