#Хотира_ва_қадрлаш_куни
08.05.2024
#9_май#Инсон_қадри
9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрам муносабати билан Навбаҳор туман марказида жойлашган «Хотира ва қадрлаш» майдонида тадбир ташкил этилди. Туман маданият бўлими хонандалари томонидан янграган мусиқа садолари остида мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди. Тадбирда туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Мудофаа Вазирлиги аскарлари, ҳарбий оркестр, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ходимлари, туман маданият бўлими хонандалари, ёшлар, кексалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.