04.05.2024
Унинг ортида инсонни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар турибди. Мурожаатлар ортида кимнингдир дарду ташвиши, орзу-ўйлари мужассам бўлади. Хўш, мурожаат қачон қаноатлантирилган ҳисобланади? Албатта, белгиланган муддатда кўриб чиқилса ва унда келтирилган ҳар бир важ асосли ечимини топса. Бунинг учун мурожаатни кўриб чиқаётган ходимдан масъулият, мурожаат қилувчидан ўзига хос маданият ҳам талаб қилинади.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди. Мақсад нима? Албатта, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, пировардида аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш олий мақсаддир. Бу борада давлат идораларининг раҳбарлари фуқароларни мурожаатларини жойида бориб ўрганишмоқда. Муаммоларга жойида ечим топилмоқда, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бугун ҳам Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов, туман прокурори Бахтиёр Исоқов, туман ИИБ бошлиғи Уйғун Шукуров, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Бердиев ва туман мутасаддилари тумандаги "Сарбозор" маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 15 нафар фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар мутасаддилар томонидан тингланди, ўрганилди ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш — аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди.