30.04.2024
Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов, туман прокурори Бахтиёр Исоқов, туман ички ишлар бўлими Уйғун Шукуров, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Бердиевлар Навбаҳор туман Ички ишлар бўлимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилллари ва ички ишлар ходимлари билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш давомида ташкилий 3 та масала кўрилиб, бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаменти Навбаҳор тумани бўлими бошлиғи Зойиров Илҳом Икромович, туман прокурори ўринбосари Сувонов Достон, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Туропов Нодир лавозимига тайинланганлиги таништирилди.
Бундан ташқари ҳар бир профлактика инспектори жойларда ҳудудларда маҳаллалар еттилиги билан биргаликда бир жамоа бўлиб ишларни ташкил этиш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Навбаҳор туманини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва коррупцияга қарши курашиш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.