27.04.2024
Инсон танасининг имкониятлари 150 йил яшашга бемалол етади. Бу олимларнинг сўнгги хулосаларидан.
Олдига шундай мақсадни қўйган ҳамюртларимиз кўпайиши учун тадбирколаримиз тинмай хизмат қилмоқда.
Қисқа вақтга бўлсада, шаҳардан ташқарига табиат қўйнига чиқиш организм учун кони фойда.
Баланд тоғлар тизимида жойлашган Сармишсой дам олиш масканига ташриф буюрганлар завқ-шавққа, энергияга тўйиниб кетишади.
Ўзбекистондаги энг кўп ва беқиёс қоя тош расмларини сақлаб қолган “Очиқ осмон остидаги музей” деб номланувчи “Сармишсой” давлат музей-қўриқхонаси бундан 5-7 минг йил илгари Сармишсойда ҳайвонларни хонакилаштириш ишлари олиб борилган ва бу қоятош суратларида акс этган меросни асраб-авайлаш, маҳаллий ва хорижий меҳмонларни кўпроқ жалб этиш, табиатнинг бебаҳо ёдгорлиги, инсоният цивилизациясини ўрганиш, унинг ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлишга хизмат қилувчи бетакрор манба сифатида эътироф этилади.
Қадимий расмлар қояларга бронза, темир ва тош ёрдамида схематик, контур, соя ва нақшдор услубларда туширилган. Эътиборлиси, уларнинг баъзилари ёмғир ёққанда кўринса, айримлари қуёш нури тик тушганда пайдо бўлади.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар энг гўзал ва сир-синоатларга бой экологик тоза муҳитдан баҳра олиб, гўзал тош уюмларидан ташкил топган табиат қўйнида дам олиш имкониятига эга бўлдилар.
Ташриф буюринг ва мароқли дам олинг.