24.04.2024
Гул - гўзаллик, бахт, қувонч рамзи. Табиатнинг ушбу эрка чечаклари биз-инсонларнинг қайсидир яхши фазилатларимиз учун Яратган
томонидан берилган бебаҳо неъматдир.
Гул бор жойда файз ва барака бўлиши, кўнглинг хотиржам тортиши, юрагинг ажиб бир ҳисдан энтикиши бежизга эмас.
Шунинг учун дунёда гулни ёмон кўрадиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Ҳар йили баҳор келиши билан гул бозорлари беҳад
гавжумлашиб, одамлар ҳовли-
жойларини табиатнинг мана шу эрка маликалари билан безантиргилари келади. Ҳар йили дунёнинг турли жойларида гул байрамлари, фестиваллари ўтказилиши ҳам бежизга эмас. Чунки гулларга, гўзалликка
ошно қалблардан асло ёмонлик чиқмайди. Мана бу ажойиб гулзор
бизларга беихтиёр Наманганда ҳар йили ўтказиладиган
“Гуллар фестивали" ни эслатиб юборди. Қувонарлиси, гуллар ўзимизнинг қўли гул тумандош
гулчи–тадбиркорларимиз томонидан етиштирилган бўлиб, уларни туманимиз ободонлаштириш бошқармасининг қўли гул ишчилари мана шундай
маҳорат билан экиб, ажойиб
гулзорга айлантирдилар.
Журналист Нурия Пўлатова