Бугун халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 70-сессияси сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартиби муҳокамасига қуйидаги учта асосий масала киритилган.
09.02.2024
1. Туманда 2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
2. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, шифохоналарда дори-дармон ҳаракатини тартибга солиш ҳамда шифохоналарда ва аҳоли ўртасида дори воситалари истеъмоли бўйича тиббий маданиятини ошириш тўғрисида.
3. Бошқа масалалар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навбаҳор туманидаги Халқ қабулхонасининг 2024 йил 02 февралдаги 01-21/11-сонли ахборотномаси тўғрисидги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.