28.12.2023
Барчамизга маълумки, Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2021 йи лдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5072-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор асосида туманда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2023 йил 1-мавсумида тумандаги 41 та маҳалларада истиқомат қилувчи фуқаролардан 448 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарори талаблари доирасида овоз бериш жараёнига 68 та таклиф кейинги овоз бериш босқичига ўтказилди. Овоз бериш натижалари якунига кўра жами 118 900 ахолининг 64 фоизидан келиб тушган 75 556 та овоз натижасига кўра 5 та 4 675,0 млн. сўмлик лойиҳалар ғолиб деб топилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 йилдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сон қарорига асосан 2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 10 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 7 460,0 млн. сўм маблағни ажратилди. Бунинг натижасида 1-мавсум умумий ғолиб деб топилган лойиҳалар сони 15 тани ҳамда умумий қиймати 12 135,0 млн. сўмни ташкил қилди.
1-мавсумда ғолиб деб топилган лойиҳаларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 15 та лойиҳадан 10 таси умумтаълим мактаблари, 2 таси соғлиқни сақлаш, 3 таси бошқа муассасаларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирларига тўғри келади.
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг 1-мавсуми доирасида ғолиб деб топилган 15 та лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жами ажратилган 12 135,0 млн. сўмдан бугунги кунда 10 916,8 млн. сўм маблағлар бажарилган ишлар бўйича пудратчи ташкилотларга ўтказиб берилган ҳамда 13 та лойиҳа якунланган, қолган 2 та лойиҳа бўйича ишлар ташкил қилинмоқда.
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2023 йил 2-мавсумида тумандаги 41 та маҳалларада истиқомат қилувчи фуқаролардан 314 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарори талаблари доирасида овоз бериш жараёнига 107 та таклиф кейинги овоз бериш босқичига ўтказилди. Овоз бериш натижалари якунига кўра жами 118 900 ахолининг 69 фоизидан келиб тушган 82 326 та овоз натижасига кўра 5 та 4 550,0 млн. сўмлик лойиҳалар ғолиб деб топилди.
1-мавсумда ғолиб деб топилган лойиҳаларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 5 та лойиҳадан 3 таси умумтаълим мактаблари, 1 таси соғлиқни сақлаш, 1 таси бошқа муассасаларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирларига тўғри келади.
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг 2-мавсуми доирасида ғолиб деб топилган 5 та лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жами ажратилган 4 550,0 млн. сўмдан бугунги кунда 3 456,2 млн. сўм маблағлар бажарилган ишлар бўйича пудратчи ташкилотларга ўтказиб берилган ҳамда 2 та лойиҳа якунланган, қолган 3 та лойиҳа бўйича ишлар ташкил қилинмоқда.