“Биз буюк юрт фарзандларимиз”

Жорий йилнинг 1 май куни Навбаҳор туманида "Биз-буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида турли-хил тадбирлар ва маданий дастурлар ташкил этилди.

“Биз буюк юрт фарзандларимиз”1. "Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ёшлар фестивалининг "Депутат ва ёшлар” лойиҳаси бўйича давра суҳбати туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2015 йил 1 май куни бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят Фермерлар Кенгаши раиси Ўроқов Исомиддин Барноевич, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тумишова Аксавле Малдагалиевна ва Тожиев Козимжон Уктамович ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари вакиллари қатнашди.

“Биз буюк юрт фарзандларимиз”Давра суҳбатида мактаблардаги ҳуқуқ ва тарих фанлари ўқитувчилари, мактабларнинг ҳуқуқ фанидан фан олимпиадаси ғолиблари ва ҳуқуқ билимдонлари танлови ғолиблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларининг "Билимдони” кўрик танлови ғолиблари, тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўртасида ўтказилагн "Сиз қонунни биласизми” кўрик-танлови ғолиблари, коллеж ва мактаб битирувчи ёшлари ҳамда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими масъул ходимлари жами 300 нафар иштирокчилар қатнашди. Депутатлар ёшларимизга жамиятимизда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар, жамиятимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган янгиликлар ва қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида тушунчалар берди.

2. Туман мусиқа ва саънат мактабида "Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти” лойиҳаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Хонандалар Ойбек ва Нигора, "Уммон” гуруҳи, актёрлар Умид Ҳамдамов, Ойгул Эгамбердиева, Саидаълихон Маъсудхонов иштирок этди. Лойиҳа доирасида туман ёшлари билан таниқли санъаткорлар иштирокида концерт ташкил этилиб, савол-жавоблар ўтказилди. Лойиҳада 290 нафар ёшлар иштирок этишди.

3. Туман маданият ва спорт ишлар бўлими концертлар залида"Шунқорлар” кинофильми премераси ва фильм ижодкорлари билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Фильм якунида туман ёшлари ўзини қизиқтирган саволларига фильм ижодкорларидан жавоблар олишди. Лойиҳада 450 нафар ёшлар иштирок этишди.

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” лойиҳаси доирасида

4. Навбаҳор Енгил саноат касб-ҳунар коллежида уйда таълим олувчи ва ногирон ёшлар ҳамда коллежда таълим олувчи ўқувчилар “Биз буюк юрт фарзандларимиз”билан таниқли саънаткорларнинг "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида учрашуви ва концерт дастури ташкил этилди. Лойиҳада 250 нафар ёшлар иштирок этишди.

5. "Кўҳрон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 90 ёшли уруш қатнашчиси, ғалабанинг 70 йиллиги сохиби Баҳронов Вафо бобо хонадонида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Хонандалар Ойбек ва Нигора, "Уммон” гуруҳи, актёрлар Умид Ҳамдамов, Ойгул “Биз буюк юрт фарзандларимиз”Эгамбердиева, Саидаълихон Маъсудхоновлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

6. Навоий вилояти сил касалликларига қарши болалар санаторийсидадаволанувчи ёшлар билан таниқли саънаткорларнинг "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида учрашуви ва концерт дастури ташкил этилди. Лойиҳада 75 нафар ёшлар иштирок этишди.

“Биз буюк юрт фарзандларимиз”7. Навбаҳор туман марказий спорт ўйингоҳида санъаткорлар ва "Камолот” фаоллари ўртасида футбол шоу мусобақаси ва концерт дастури ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида Санъаткорлардан тузилган "Ўзбекнаво” жамоаси ва туман ёшларидан таркиб топган "Камолот юлдузлари” жамоаси ўзаро куч синашишди. Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари Ҳасанов Одил Равшанович сўзга чиқиб,ёшларни байрам билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз”табриклади. "Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Абдулла Аслонов билан биргаликда лойиҳаларда фаол иштирок этган ҳамда ўқувчилар фан олимпиадаларида юқори натижаларни қўлга киритган ёшларга тантанали равишда диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Хонандалар Ойбек ва Нигора, "Уммон” гуруҳи, "Диёр” гуруҳи, Самандар “Биз буюк юрт фарзандларимиз”Ҳамроқулов, Манзура, Умидахон, Сардор Раҳимхон, Фаррух Комилов томонидан концерт дастури ташкил этилди. Тадбирда 6000 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

  

 


“Биз буюк юрт фарзандларимиз”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.