#Ҳамшираларининг_касб_байрами_нишонланди

Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили 12 май Халқаро Ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Навбаҳор тумани ҳокимлиги томонидан "Фазилат” тўйхонасида байрам тадбири ташкил қилинди.
Унда соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган ҳамширалар иштирок этди. Туман ҳокими А.Ўроқов, туман ИИБ бошлиғи У.Шукуров ва туман адлия бўлими бошлиғи Э.Файзуллаевлар туманимиз тиббиёт бирлашмасида фидойилик билан меҳнат қилаётган барча ҳамширалар ва тиббиёт ходимларини байрам билан самимий қутлади ва ўз фаолияти давомида аҳолининг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлиб ишлаб келаётган ҳамшираларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширди.
Байрам тилаклари, самимий дил сўзлар бир пиёла чой устида давом этди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги шўх куй ва қўшиқлар байрамга янада файз бағишлади.

 
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.