БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ


2023 йил 18 апрел куни Навбаҳор туман 3-сектор ҳудудида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш шунингдек мигрантларни ишга жойлаштириш мақсадида туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага 28 та давлат корхоналаридан 107 та бўш иш ўринлари 8 та хусусий сектордан 118 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Мазкур бўш иш ўринларидан 76 та бўш иш ўринлари олий маълумотлари учун, 64 та бўш иш ўринлари ўрта-махсус маълумотлилар учун ва 85 та бўш ўринлари мутахассислик талаб этилмайдиган бўш иш ўринлари хисобланади.
Меҳнат ярмаркасини сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи У.Шукуров очиб бериб тадбирда бандлик, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтиди. Меҳнат ярмаркасида ярмарка қатнашчиларига ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбир давомида сектор раҳбари ҳар бир ташкилот ва фермер хўжаликларидаги бўш иш ўринларини кўздан кечириб уларга мос кадрларни танлашда ва хулоса беришда иштирок этдилар.
Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 74 нафар фуқаролар жалб этилди. Фуқароларнинг талаби ҳамда мутахассислиги бўйича 28 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Жумладан, Исроилов Жаҳонгир Ободонлаштириш бўлимига қабристон қаровули вазифасига, Хидирбоева Зарнигор 1-мактабга химия лобаранти вазифасига, Севарқулов Мирзобек 17-мактабга жисмоний тарбия ўқитувчиси вазифасига, Ўроқов Ҳусан 14-сонли МТТга қоровул васифасига, Ҳамроев Уйғун Асаб касалликлари деспансерига омбор мудири вазифасига ва хусусий корхона ва хусусий корхоналарга 23 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 7 нафар ишсиз фуқарога ўзларининг қизиқтирган йўналишлари бўйича касбга ўқиш учун мономарказга йўлланмалар берилди.
39 нафар фуқароларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишлари бўйича ва меҳнат қонунчилиги бўйича қизиқтирган саволларига марказ ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.