НАВБАҲОР ТУМАН ҲОКИМИ А.ЎРОҚОВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Азиз тумандошлар!
Бетакрор диёримизга янги – 2023 йил кириб келмоқда.
Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўп миллатли бутун халқимизни ушбу гўзал айём билан чин қалбимдан табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.
Азиз дўстлар!
Миришкор деҳқон ва фермерларимиз барча қийинчиликларни мардона енгиб, мўл ҳосил етиштирдилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада кенг имкониятлар очилди. Йил давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар учун минглаб янги иш ўринлари яратилди.
Ўтиб бораётган йил туманимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам муҳим воқеаларга бой бўлди.
Қадрли тумандошлар!
Биз кириб келаётган 2023 йилга яхши ният ва катта режалар билан
янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттирамиз.
Туманимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз.
Азиз ёшларимиз, меҳнаткаш ва оқила опа-сингилларимиз, нуроний кексаларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари янги босқичга кўтарилади.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишларда ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Шу гўзал кунларда барчамизнинг ниятимиз, тилагимиз битта:
туманимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига етсин!
Жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, дунёмиз тинч бўлсин!
Кириб келаётган 2023 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.