ТИНЧ ДИЁРДА ШОДОН-У ХУРРАМ, КУТИБ ОЛИНМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ!

Бутун юртимиз бўйлаб "Янги йил байрами” шодиёналари  давом этмоқда. Шу муносабат билан бугун Навбаҳор туманида ҳам поёнига етиб бораётган  2022 йилни кузатиб, кириб келаётган Янги 2023 йилни олам-олам қувонч, янги-янги  марралар билан қарши олмоқдамиз. Байрам муносабати билан туман марказида "Тинч диёрда шодон-у хуррам, кутиб олинмоқда янги йил байрам!” номли театрлаштирилган "Президент арчаси” ҳамда янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич иштирок этиб, туманимиз аҳлини байрам билан қизғин табриклади. Тадбир давомида байрам иштирокчилари ва эҳтиёжманд оила фарзандлари учун байрам совғалари тақдим этилди. Туман ҳокимлиги, маданият бўлими, 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, халқ таълими бўлими  ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу байрам тадбири тумандошларимиз, айниқса, қувноқ болажонлар, шунингдек, туманимизга ташриф буюрган меҳмонлар билан гавжум бўлди. Янги йилнинг кириб келишига саноқли кунлар қолган мана шу ҳаяжонли лаҳзаларда сиз азизларни яна бир бор кириб келаётган  2023 йил билан чин қалбимиздан қутлаймиз. 2022 йилда қўлга киритган энг катта ютуғимиз бу - юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, барқарор иқтисодий ривожланиш бўлди. Янги йилда ҳам ҳар бир соҳада юксалишлар давом этишини, хонадонларимизда осойишталик, тўкинлик ҳукмрон бўлишини тилаймиз. Янги йилда меҳр-оқибат, ободлик ва фаровонлик тарк этмасин. Кириб келаётган янги 2023 йилингиз муборак бўлсин! 
 
ТИНЧ ДИЁРДА ШОДОН-У ХУРРАМ, КУТИБ ОЛИНМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ!
ТИНЧ ДИЁРДА ШОДОН-У ХУРРАМ, КУТИБ ОЛИНМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ!
ТИНЧ ДИЁРДА ШОДОН-У ХУРРАМ, КУТИБ ОЛИНМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ!
ТИНЧ ДИЁРДА ШОДОН-У ХУРРАМ, КУТИБ ОЛИНМОҚДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ!

    

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.