Жорий йилнинг 10 июн
куни Навбаҳор туманидаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда Навбаҳор туман ҳокими А.Нарзиев, "Махалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви раиси Н.Исоқов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Кўрик-танлов
3 та шарт асосида бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра 1 ўринни "Қаровултепа” маҳалла
фуқаролар йиғини, 2 ўринни "Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини, 3 ўринни
"Қизилой” маҳалла фуқаролар йиғини эгаллади. Биринчи ўринни эгаллаган
"Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғини вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини
қўлга киритди.
Кўрик-танлов ғолиблари туман ҳокимлиги ва "Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ж.Мардонов