Жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистан
Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини
чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик
маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш тўғрисида”ги фармойишининг эълон қилиниши
китобга бўлган меҳр ва эътиборни яна бир бор юксак чўққига олиб чиқди десак
муболаға бўлмайди.
Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор туманида ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 17 май куни тумандаги "Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежида "Мен фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ҳамда "Энг яхши китобхон оила” кўрик танловлари бўлиб ўтди.
