НАВБАҲОР ТУМАНИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА.

НАВБАҲОР ТУМАНИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА. Навбаҳор туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Армижон, Вомитан ва Хашман маҳалларида фавқулодда вазиятлани олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш, давлат тимини такомиллаштириш мақсадиди тегишли хизматлар билан ҳамкорликда 2021 йил 8 январ куни тумандаги 17-мактаб ўйингоҳида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Л.Облақулов иштирок этди ва амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг 30 га яқин махсус техникалар ушбу маҳаллардаги муаммоларини бартараф этиш мақсадида ўз фаолиятини давом эттирди. Жумладан аҳоли хондонларига 8 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди. 104 дона маиший газ баллон тарқатилиб, 480 метр бўлган 3 та ички хўжалик йўлларида қум-шағал аралашмаси ёрдамида таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундан ташқари битта ички хўжалик йўли бўйлаб 120 метр масофага 8 дона электр ўзатиш тармоғи таянчи ва 0.4 кВли электр узатиш тармоғи янгидан қурилиб, 2 дона трансформатор жорий таъмирланди. Шунингдек тегишли соҳа ходимлари томонидан 1300 дан ортиқ аҳоли хонадонларига кирилиб, ис газидан заҳарланишни олдини олиш, носоз электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. Аҳоли хонадонларидаги 35 та носоз газ ускуналаридаги камчиликлар бартараф этилди. Ушбу маҳалларидаги аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларидан 20 тоннадан ортиқ маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Туман тиббиёт бирлашмаси, санитария эпедимиология ва осойишталик маркази ва дизенфекция бўлими ходимлари томонидан аҳоли орасида юқумли касалликларни олидини олиш, санитария гигиена қоидалари риоя этиш юзасида профиктика ишлари олиб борилди. Туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу маҳаллардаги 30 яқин нотинч, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар муаммолари ўрганилди.
НАВБАҲОР ТУМАНИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА.
НАВБАҲОР ТУМАНИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА.
НАВБАҲОР ТУМАНИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА.
НАВБАҲОР ТУМАНИНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.