NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING Q A R O R I


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

2020 у.(й) "23” декабр № Қ-556

 

"Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини "Навбаҳор” ҳудудидан "INOYAT RAXMON BOG`LARI” масъулияти чекланган жамиятига интенсив усулда боғ барпо этиш учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиб бериш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси "Ер Кодекси”нинг 20-моддаси, "INOYAT RAXMON BOG`LARI” масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Иноятов томонидан туман ҳокими номига ёзган ва туман ҳокимлигида 2020 йил 27 октябрда 01-10/418-рақами билан рўйхатга олинган аризаси ҳамда бошқа тақдим этган ҳужжатларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 19 ноябрдаги баённомаси тасдиқлансин.

2. "Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини "Навбаҳор” ҳудуди қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича туман заҳирасидаги 55,6 балл бонитетли жами 2,0 гектар шундан

2,0 гектар экин ер майдонини интенсив усулда боғ барпо этиш учун "INOYAT RAXMON BOG`LARI” масъулияти чекланган жамияти узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.

3. Ушбу қарорнинг тасдиғи навбатдаги бўладиган Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши сессиясидан сўралсин.

4. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га белгиланган тартибда ажратилган ер участкасини жойида чегараларини белгилаб бериш ҳамда 2021 йил 1-январ ҳолатидаги ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда еручасткасига бўлган ҳуқуқбекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

6. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимлигидан сўралсин.

7. Мазкурқарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Ҳамроев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.