Навбатдаги сайёр қабул

   Навбатдаги сайёр қабул Навбаҳорлик тадбиркорлар, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатларини ҳал этишга қаратилди
Навбаҳор туманида туман ҳокими Л.Облақулов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тасбаев иштирокида ёшлар ва тадбиркорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизими ҳақида сўз борганда сектор раҳбарларининг жойлардаги сайёр қабуллари ҳамда халқ билан учрашувлари алоҳида аҳамиятга эга. Бинобарин, халқ билан бевосита мулоқот қилиш ва юзма-юз учрашувларнинг таъсир кучи янада кўпроқ бўлиб, бундай жонли учрашувлар жараёнида қоғозга сиғмай қолган тафсилотлар ойдинлашади. Фуқарога нисбатан ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилмасдан масалага аниқлик киритилади. Энг муҳим жиҳати эса фуқароларни юртимиздаги ижтимоий- сиёсий жараёнларга мунособати, уларнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазаларини аниқлашда қулай восита вазифасини бажаради.
Хусусан, 3-сектор раҳбари тумандаги ёшлар билан учрашувида уларни қийнаётган муаммолари ҳамда олдига қўйган мақсадлари билан қизиқди. Ёшларнинг яшаб турган маҳалласида эҳтиёж сезилаётган соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида чорвачилик, паррандачилик ҳамда турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги таклифларини тинглаб, уларга кредитлар ажратиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқлар берилди. 50 га яқин ёшлар ва аёллар иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди. Яшаш сифатини яхшилаш учун ички кўча йўлларига асфалт ётқизишда, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда оғир ҳасталикка учраган фуқароларга моддий ёрдам беришда муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. "Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди, биз ана шу меъзонни чуқур ҳис этган ҳолда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз, бу эса нафақат ҳудуднинг криминоген вазиятига, балки, халқимизнинг давлатдан рози кайфиятда бўлишига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади." -дейди вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Тасбаев.
Сабр-қаноат ва шукроналикни ҳаёти мазмунига айлантирган, орияту-ғурурни улуғ қадрият даражасида эъзозлайдиган халқимизда, дарду-ташвишини мутасадди идораларга маълум қилишга истиҳола қиладиганлар талайгина. Шу боис давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан соҳавий тизимга олиб кирилган янгилик- халқ билан мулоқот қилишнинг бу каби усули, халқимизнинг эртанги кунга ишончини пайдо қилиш ва ҳаётидан рози бўлиб яшаш йўлида амалга ошираётган эзгу ва савобли ишларидан бири бўлди десак адашмаган бўламиз.
 
 
Навбатдаги сайёр қабул
Навбатдаги сайёр қабул
Навбатдаги сайёр қабул
Навбатдаги сайёр қабул
Навбатдаги сайёр қабул

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.