“Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”

"Темир дафтар”,"Ёшлар дафтари”                                                            
Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.
Бугун шу муносабат билан тумандаги 3-сектор ҳудудидаги "Мирзо Улуғбек" маҳалласида Навбаҳор тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, Аҳоли  бандликка кўмаклашиш маркази тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги ишсиз фуқаролар, "Темир дафтар”, Аёллар ва ёшлар дафтаридаги фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқароларимиз иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада туман ҳокими Л.Облақулов ва туман ИИБ бошлиғи Ф.Бердиев иштирок этиб, нутқ сўзладилар – "Бугун биринчи навбатда "Аёллар дафтари” "Темир дафтар” "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иш билан таъминланишини, бунинг учун тумандаги идора ва ташкилотлардан бўш ўринлар мавжудлигини,  бандлик ва ташкилотлар билан биргаликда ўзларига маъқул бўлган ишга жойлашишларини айтиб ўтди.
Меҳнат ярмаркаси давомида таъминотчи корхоналар томонидан тикув машиналари, пайвандлаш аппарати, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган турли хилдаги техникалар, товуқ, қуён, майда шохли ва қорамол ҳамда қайси турдаги тадбиркорлик йўналиши билан шуғулланиш истагига қараб танлаш имконияти яратилди. Шунингдек тижорат банклари томонидан фуқароларнининг танловига асосан маҳсулотлар тарқатилди ва тегишли шартномалар тузилди. Бундан ташқари таъминотчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариш истагини билдирган ёшларга тегишли шартномалар тузилиб, расмийлаштирилди. Бундай учрашувлар ва имкониятлар туманимиз бўйлаб давом эттирилади.
“Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”
“Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”
“Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”
“Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”
“Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”
                                       

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.