туман ҳокимининг қарори

Тумандаги "қишлоқ хўжалиги ва

мелиоратив техникани,шунингдек

машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктлари ва асбоб-ускуна-

ларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,
асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналари (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туманда 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловагамувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
техник кўрикдан ўтказиш туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловагамувофиқ тасдиқлансин.

2. "Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Қ.Султонов)га :

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш топширилсин.

3. Техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналарга — 0,18 фоиз;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғим ундирилиши белгилаб қўйилсин.

4. Мазкур қарор "Навбаҳор тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Атақулов зиммасига юклатилсин.

 

Қ-69-сон

2015 йил 2 феврал

Туман ҳокими А.Нарзиев

 
 
 
 

Туман ҳокимининг

2015 йил "____” январдаги 

____сонли қарорига илова

 

Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

1.

Қ.Султонов

-

"Давтехназорат” инспекцияси туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича инспектори, комиссия раиси  

 

Аъзолари

 

2.

Б.Рузимуродов

-

туман Фермерлар Кенгаши раиси 

3.

М.Мавлонов

-

туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси

4.

М.Ҳусенов

-

туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори  

5.

А.Мирзаев

-

"Жамбулагротехсервис МТП” МЧЖ раиси в.б

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.