Навбаҳорда 6 та ноқонуний ишдан бўшатилган ходимларнинг ҳуқуқи тикланди

Навбаҳорда 6 та ноқонуний ишдан бўшатилган ходимларнинг ҳуқуқи тикланди
Ҳар бир фуқаро ўзи ишлаётган муассаса ёки ташкилотда иш фаолиятини амалга ошириш баробарида меҳнат ҳуқуқи муносабатлари иштирокчисига айланади. Меҳнат ҳуқуқи ҳуқуқшунослик тармоқлари орасида етакчи ўрин тутади. У ижтимоий меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар тизимидан иборат. Бу муносабатлар меҳнат бозорига амал қилиш, меҳнатни ташкил этиш ва ўни қўллаш жараёнида намоён бўлади.
Кейинги пайтларда фуқароларнинг иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунлари учун иш ҳақи ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризалари асосида очилган фуқаролик ишлари суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда. Жумладан, 2020 йилда меҳнат низолари бўйича 30 та даъво аризаси кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг 25 таси қаноатлантирилган, 5 тасиқаноатлантиришдан рад этилган. Шундан 22 таси ходимларнинг иш ҳақиларини ўндиришга, 8 таси ишга тиклаш масаласига тўғри келмоқда. 
Жамият  моддий ва маънавий бойликлар инсоннинг ақл-заковати ҳамда, яратувчилик фаолияти билан яралган. Шу боис, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ўзаги ҳисобланган меҳнат муносабатлари жамият тараққиёти, кишилар хаёти ва уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашда алохида ахамият касб этади.
М.Носирова,
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди судья ёрдамчиси.
Навбаҳорда 6 та ноқонуний ишдан бўшатилган ходимларнинг ҳуқуқи тикланди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.