НАВБАҲОРДА “ЁШ КИТОБХОН” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

НАВБАҲОРДА "ЁШ КИТОБХОН” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Башариятнинг энг муҳим кашфиётларидан бири бўлган китоб неча асрлар оша инсоннинг маънавий баркамоллигига хизмат қилувчи восита сифатида яшаб келмоқда.
Одам боласига хос турфа хислатлар, тақдирлар, ҳиссиётлар китобхон қалбини титроққа солиб, қаҳрамонлар орқали ўзлигимизга, ботиний дунёмизга назар солишга ундайди. Асар қаҳрамонлари билан ёнма-ён яшаймиз, гўё. Китоблар оламига саёҳат орқали онгу шууримизда меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат, ота-онага меҳр, вафо каби инсоний туйғулар қарор топиб бораверади. Зеро, китобнинг маънавий кучидан қувват олган кишидан ёмонлик чиқмайди.
Жорий йилнинг 30-январь куни туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида Навбаҳор касб-ҳунар мактабида "Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.                                                         
НАВБАҲОРДА “ЁШ КИТОБХОН” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
НАВБАҲОРДА “ЁШ КИТОБХОН” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
НАВБАҲОРДА “ЁШ КИТОБХОН” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.