O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI NAVBAHOR TUMANIHOKIMINING QARORI |
<!-- [if gte vml 1]> <!-- [if !vml] --> <!-- [endif] --> <!-- [if gte mso 9]> |
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН РЕШЕНИЕ Х О К И М А НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ |
Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni
2020 у.(й) " 26 ” март № Қ- 164
Тумандаги "Навкар” маҳалла фуқаролар йиғини "Янгиқурғон” массиви туман заҳира ерларидан фуқаро Қосимов Миржалолга ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун узоқ муддатли 49 йилга ижарага ер ажратиш тўғрисида. |
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги
476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ
муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ҳамда Халқ депутатлари
туман Кенгашининг 2020 йил 19 мартдаги IV/33-сонли қарорига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман
ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини
кўриб чиқувчи комиссиясининг 2019 йил 14-мартдаги
03/5-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2. Фуқаро Қосимов
Миржалолга "Навкар” маҳалла фуқаролар йиғини "Янгиқурғон” массивидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг
47-контуридаги жами 13,8 гектар шундан 13,7 гектар экин ери, 0,1 гектар қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини ғаллачилик ва чорвачилик
йўналишида узоқ муддатли 49 йил муддатга ижарага ажратилсин.
3. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Л.Облақулов.