"Сиёсий маърифат" соатида иштирок этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги маърифат соатида Навбаҳор тумани ҳокимлиги раҳбарияти, ҳокимлик ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Сиёсий маърифат соатида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.