Навбаҳор тумани молия бўлими мудири М.Жумабоевнинг маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 10 ойлик ижроси, бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Навбаҳор тумани молия бўлими мудири М.Жумабоевнинг маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 10 ойлик ижроси, бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


Даромадлар бўйича;

Навбаҳор туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил тасдиқланган даромадлар режаси (контингент) 74723,0 млн сўм, шундан маҳаллий бюджет даромадлар режаси 31793,1 млн сўм, шундан I-чорак режаси 4138,8 млн сўмбелгиланган бўлиб, I-чорак маҳаллий бюджет даромадлар режаси 5646,2 млн сўм маблағ туширилиб, қўшимча 1507,4 млн сўм ёки режа 136 фоизга бажарилиши таъминланди.

II-чорак учун белгиланган режа (контингент) 13885,0 млн. сўм, маҳаллий бюджет режаси 5486,4 млн. сўмни ташкил этиб, белгиланган контингент режаси 14269,0 млн. сўмга (103,0 фоизга), маҳаллий бюджет режаси 5661,0 млн. сўм маблағ туширилиб, қўшимча 174,6 млн сўм ёки режа (103,2 фоизга), бажарилиши таъминланди.

2020 йил 6 ойликбелгиланган режа (контингент) 27674,3 млн. сўм, маҳаллий бюджет режаси 9625,2 млн. сўмни ташкил этиб, белгиланган контингент режаси 28882,3 млн. сўмга (104,4 фоизга), маҳаллий бюджет режаси 11307,3 млн. сўм тушурилиб, қўшимча 1682,1 млн сўм (117,0 фоизга), бажарилиши таъминланди.

III-чорак учун контингент режаси 17145,8 млн сўм, шундан маҳаллий бюджет учун 5933,1 млн. сўмрежа белгиланган бўлиб, 1 октябр ҳолатига контингент режаси 17728,0 млн. сўм (103.4 фоиз)га, маҳаллий бюджет режаси 6332.1 млн сўм(106.7 фоиз)га бажарилиб қўшимча 399.9 млн сўм маблағ туширилиши таъминланди.

2020 йил 9 ой якунлари билан контингент режаси 44820.1 млн. сўм бўлиб 46602.3 млн сўм (104.0 фоиз)га, махаллий бюджет режаси 15558,4 млн сўм бўлиб 17639.5 млн сўмга бажарилиб, қўшимча 2081.1 млн сўм (113,4 фоизга), туширилди.

IV-чорак учун контингент режаси 21517.0 млн сўм, шундан маҳаллий бюджет учун 7265.0 млн. сўмрежа белгиланган бўлиб, 30 ноябр ҳолатига контингент режаси 14169.3 млн. сўм (65.9 фоиз)га, маҳаллий бюджет режаси 4572.7 млн сўм(63.0 фоиз)га бажарилиши таъминланди.

2020 йил ноябр контенгент режаси 7103.4 млн. сўм бўлиб 7577.9 млн сўм (106.7 фоиз)га, махаллий бюджет режаси 2169.0млн сўм 30 ноябр ҳолатига 2183.0 млн сўмгабажарилиб, режа (100,6 фоизга), бажарилди.

2020 йил йиллик кутилаётган контингент режаси 58423.5 млн сўм, шундан маҳаллий бюджет учун 22823.0 млн. сўмрежа белгиланган бўлиб, 26 ноябр ҳолатига контингент режаси 60839.7млн. сўм (104.1 фоиз)га, маҳаллий бюджет режаси 22212.2 млн сўм (97.1 фоиз)га бажарилиши таъминланди.

Бундан ташқари маҳаллий бюджет даромадлар режасини кўпайтириш, қўшимча манбалар аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига молия бўлими ходимлари ўз олдимизга 3 та йўналиш белгилаб олганмиз. Ушбу йўналишлар бўйича 2020 йил бугунги кунга қадар 841.5 млн сўм қўшимча маблағлар туширилишига эришилди.

Жумладан:

I. Жисмоний шахсларнинг мол-мулклари ва ер участкаларини давлат солиқ хизмати органларида тўлиқ ҳисобга олиш ва мол-мулкни кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш орқали тушумни кўпайтириш ҳисобидан 376нафар солиқ тўловчидан 162.0 млн.сўм;

II. Туман ҳудудида якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субектларини қайта руйхатдан ўтказиш натижасида бюджет даромадларини қўшимча кўпайтириш ҳисобига 42.8 млн.сўм;

III. Давлат солиқ хизмати органларида солиқ ҳисобида турмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, қўшимча даромад олиб, уни кўрсатмаётган жисмоний шахсларни сонини камайтириб қўрсатиш натижасида ва бошқалардан 636.7 млн.сўм;

Тумандаги ахолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож қисмига бериладиган ижтимоий нафақа олувчилар 01.01.2020 йил ҳолатига 521 нафарни шу жумладан 2 ёшгача нафақа олувчилар 360 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчилар 145 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 16 нафарни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ нафақа олувчилар сони 1276 нафарга ошиб 01.12.2020 йил ҳолатига жами 1797 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 2 ёшгача нафақа олувчилар 971 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчилар 713 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 113 нафарга ташкил этмоқда. Ушуб нафақа олувчи фуқарорлардан муддати узайтирилганлари жами 173 нафарни ташкил этиб, шундан 2 ёшгача нафақа олувчилар 60 нафарни, 14 ёшгача нафақа олувчилар 107 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 6 нафарга ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июльдаги ПФ-6038-сон "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил охирига қадар ижтимоий нафақа олувчилар сони 1824 нафарга етиши кутилмоқда шундан 2 ёшгача нафақа олувчилар 1008 нафарни,14 ёшгача нафақа олувчилар 736 нафарни, моддий ёрдам олувчилар 80 нафарни ташкил этади.

Туман маҳаллий бюджетининг захира маблағлари ҳисобидан туманда эпидемиологик вазиятни яхшилаш ҳамда дори-дармон ва тиббий жиҳозлар олиш харажатларига 448.1 млн сўм , иш ҳақи ва ажратмалар учун 1357.2 млн сўм маблағлар ажратилди.

Жумладан туман Санитария эпидемиологик осойишталик марказига жами 133.1 млн сўм шундан дори-дармон олиш учун 74.5 млн сўм, дезинфекция харажатлари учун 18.3 млн сўм, тиббий жиҳозлар олиш учун 19.1 млн сўм, махсус кийим-кечак олиш учун 21.2 млн сўм ажратилди.Туман Тиббиёт бирлашмасига жами 315.0 млн сўм шундан дори-дармон олиш учун 106.4 млн сўм, дезинфекция харажатлари учун 15.3 млн сўм, тиббий жиҳозлар олиш учун 182.8 млн сўм, махсус кийим-кечак олиш учун 10.5 млн сўм ажратилди.Иш ҳақи харажатлари учун туман Санитария эпидемиологик осойишталик марказига 1060.2 млн сўм, туман Тиббиёт бирлашмасига 296.9 млн сўм маблағлар ажратилди.

 

Харажатлар бўйича;

Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи 80 та бюджет ташкилотлари ва муассасаларнинг 2020 йил харажатлар сметасига 75097.1 млн сўм маблағлар режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 84103.6 млн сўмкасса ижроси таъминланди. 2020 йил якунларига кўра аниқланган режа 91439.1 млн сўм ижроси 91347.7 млн сўмга (99,9 %) бажарилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари бўлимнинг оилавий тадбиркорлик булими томонидан аҳолини тадбиркорликга кенг жалб қилиш ҳамда тадбиркорликнинг роли ҳақида 17550 дона буклет 8436 дона брошура 112 дона услубий кўрсатма ва қўлланмалар тарқатиши ва тарғиботи натижасида тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд 250 та оилага 1000 дона мевали дарахт, 2320 кг картошка уруғи учун маҳаллий бюджетдан 10.0 млн сўм маблағлар ажратилганлиги. 22 та хонадонга маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 68.0 млн сўммаблағлар ажратилиши ҳисобдан тик қудуқлар урнатилиб 2.6 га сув чиқмайдиган ерларга аҳоли томонидан экин экилганлиги. Бундан ташқари 146 нафар оилага ғалладан бушаган майдонлар учун 2019 йилда 117 га ер ажаритилиши бўйича туман ҳокилигига таклиф киритилиши натижасида, фермер хўжаликлари ҳисобидан ер ажратилиб (мош, тарих.сабзи ва шолғом) экинлари экиб олиш натижасидакам таъминланган оидарнинг даромдларини ошишига эришилди.

2020 йилда ушбу юқоридаги ишларни давом эттириш мақсадида 200 та хонадон учун 2 тонна картошка кўчати, 5375 дона помидор ниҳоли олиб бериш учун маҳаллий бюджетдан 10.0 млн сўм маблағлар йўналтирилди. Бундан ташқари аҳолининг кўпгина мурожаатларини эътиборга олган ҳолда 9 та мфйда яшовчи 28 та хўжаликнинг 2.8 гр ер майдонини суғориш учунтик кудуқ урнатиш мақсадида туман ҳокимининг қарори билан 86.8 млн сўм маблағлар ажратиб берилди.

Бундан ташқари йил бошидан эркин қолдик маблағлари 2531.2 млн сўм маблағлар йўналтирилган. Жумладан

-Навбаҳор тумани Ҳокимлиги балансида бўлган эски терапия биносини таъмирлаш, хокимлик моддий техник базасини яхшилаш ва туман Халқ қабулхонаси биносини таъмирлаш хамда туман Махалла фуқаролар йиғинларини коммунал тўловлардан юзага келган қарздорликларни қоплаш учун-484.0 млн сўм,

-Туман Ветеринария бўлимига тумандаги чорва молларини эмлаш учун зурурий жихозлар воситалар сотиб олиш учун-50.0 млн сўм,

-Туман Ободонлаштириш бошқармасига туман марказидаги булвар кўчасига ўрнатилган "Янги йил" арчасини ўрнатишхаражатларидан юзага келган қарздорлик хамда ушбу кўчанинг таъмирлаш ишларини якунлаш ва кўчатлар сотиб олиш харажатлари учун-204.3 млн сўм,

-Тумандаги Болалар ўсмирлар спорт мактабига туманда спортни ривожлантириш мақсадида жихозлар сотиб олиш харажатлари учун- 40.0 млн сўм, -Туман МТБга карашли №3 сонли МТТ ва №7 сонли МТТларини жихозлаш, №10 сонли МТТ биносида ташқи ошхона қуриш ва №9 сонли МТТнинг эски биноси ва иситиш тизимини таъмирлаш харажатлари учун-296.0 млн сўм, -Туман Халқ таълим бўлимига қарашли №1-2-3-19-26-34-36-умумтаълим мактабларининг иситиш тизимини ва том қисмини таъмирлаш харажатларидан юзага келган қарздорликлар ва туман ХТБга қарашли №24-31-умумтаълим мактабларининг иситиш тизимини кўмир ёқилғисига ўтказиш харажатлари учун-635.0 млн сўм,

-Туман Тиббиёт бирлашмасининг моддий техника базасини яхшилаш ҳамда тиббий жиҳозлари олиш харажатлари учун-270.0 млн сўм,

-Туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг моддий техника базасини яхшилаш ҳамда тиббий жиҳозлари олиш харажатлари учун-11.9 млн сўм,

-Туман Ободонлаштириш бошқармасига туман марказидаги "Мотамсаро она" хайкалини ўрнатиш ва атрофини ободонлаштириш ва туманда ташкил этилган "Ёшлар келажаги боғи"га ўтказилган кўчатларни суғоришга тик қудуқ қуриш харажатлари учун-540.0 млн сўм маблағлар ажратилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 9 ойи давомида маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланувчи бюджети ташкилотларига қўшимча даромадларни режадан ошган қисми ҳисобидан 2081.1 млн сзм маблағлар ажратилди.

-Халқ таълими соҳасига – 17 ташкилотга 431.8 млн сўм,

-Мактабгача таълим соҳасига – 12 ташкилотга 308.4 млн сўм,

-Соғлиқни сақлаш соҳасига – 3 ташкилотга 168.8 млн сўм,

-Бошқарув органларига ва ўзини-ўзи бошқариш соҳасига – 353.8 млн сўм,

-Ободонлаштириш ишлари учун – 387.7 млн сўм,

-Саховат ва кўмак жамғармасига –422.0 млн сўм маблағлар ажратилди.

Бундан ташқари Очиқ бюджет портали бўйича маҳаллий бюджетнинг йил бошидаги эркин қолдик маблағлари ҳисобидан 253.1 млн сўм маблағлар йўналтирилди. Яъни 2020 йил бошида аниқланган эркин қолдик (2531.2 млн сум маблағлардан 10 фоиз) 253.1 маблағларидан 83 та фуқаролардан келиб тушган таклифлар бўйича Ободонлаштириш соҳасига 62 та овоз, Халқ таълими соҳасига 8 та овоз, Мактабгача таълим соҳасига 3 та овоз келиб тушган булиб шундан Ободонлаштириш соҳасига энг кўп овоз бўлганлиги сабабли 253.1 млн сўм маблағлар туман ҳокимининг қарори билан йўналтирилди.

2020 йил 1 чорак давомида даромадларни режадан ошган қисми 1507.4 млн сўмдан 10 фоизи 150.3 млн сўм маблағлар Очиқ бюджет портали орқали 31 та фуқаролардан келиб тушган таклифлар бўйича Халқ таълими соҳасига 8 та овоз, Мактабгача таълим соҳасига 23 та овоз келиб тушган булиб ушбу таклифлар бўйича 150.3 млн сўм маблағлар юқоридаги соҳаларга туман ҳокимининг фармойиши билан йўналтирилди.

2020 йил 2 чорак давомида даромадларни режадан ошган қисми 174.6 млн сўмдан 10 фоизи 17.4 млн сўм маблағлар Очиқ бюджет портали орқали 10 та фуқаролардан келиб тушган таклифлар бўйича Тиббиёт соҳасига Коронавирус касаллигини олдини олиш учун 17.4 млн сўм маблағлар ушбу соҳаларга туман ҳокимининг фармойиши билан йўналтирилди.

2020 йил 3 чорак давомида даромадларни режадан ошган қисми 399.9 млн сўмдан 10 фоизи 39.9 млн сўм маблағлар Очиқ бюджет портали орқали 213 та фуқаролардан келиб тушган таклифлар бўйичаМактабгача таълим соҳасидан келиб тушганлиги сабабли 39.9 млн сўм маблағлар ушбу соҳага туман ҳокимининг фармойиши билан йўналтирилди.

Бундан ташқари 2020 йил 11 ойи давомида туман ва вилоят ҳокимининг фармойишлари асосида Даромадларни режадан ошган қисми ҳамда захира маблағлари ҳисобидан жами 6750.3 млн сўми туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектларини қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда инвентар жиҳозлар ва оргтехника воситалари, товар моддий захиралар учун ажратилди. Бундан ташқари Короновирус пандимияси даврида туман аҳолисига моддий ёрдам ва озик-овкат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 422.0 млн сўм маблағлар туман ва вилоят "Саховат ва кўмак” жамғармасини ўтказиб берилди

Шунингдек короновирус пандимияси даврида Туман Тиббиёт бирлашмаси ва СЭОМ марказига зарурий жиҳозлар ва дори-дармон воситалари учун 529.1 млн сўм маблағлар ажратилди. Бундан ташқари Инқироз жамғармаси маблағлари ҳисобидан Короновирус кассалигини олдини олишда иштирок этган тиббиёт ҳодимларига 2062.9 млн сўм (тиббиёт бирлашма-947.8 млн сўм, СЭОМга-1115.1 млн сўм) маблағлар ажратилиб шундан 184 нафар врачларга 719,9 млн сўм, ҳамшираларга 860,6 млн сўм, бошқа ҳодимларга 482,4 млн сўм маблағлар тулиқ тулаб берилиши таъминланди.

Навбаҳор тумани ҳокимлиги

Молия бўлими мудириМ.Жумабоев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.