Туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид Ҳукумат

қарори қабул қилинди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, коронавирус пандемияси пайтида туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги чоралар кўрилади:

1. Инвесторлар 2023 йил 31 декабрга қадар янги дор йўлларини (дастлабки 50 та лойиҳа) қуриб фойдаланишга топширса, харажатларининг бир қисми Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Бунда ҳар бир 500 метр йўл учун 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

2. Меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки ошириш ишлари учун субсидия ажратиш 2021 йил 1 июнига қадар амалга оширилиб, Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги миқдорда ажратилади:

-3 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 5 миллион сўм;

-4 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 10 миллион сўм;

-5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 15 миллион сўм.

Туристик зоналар ва қишлоқ жойлари ҳудудида Қўмита ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ҳар бир жой учун 5 млн. сўмгача миқдорда Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

3. Авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларга субсидиялар ажратилади. Субсидия ҳар бир ташкил қилинган тур учун сотиб олинган авиа ва темир йўл чипталарининг умумий қийматининг 30% миқдорида ажратилади.

4. Бундан ташқари, туроператорлар ва турагентларга – Ўзбекистон резидентларига Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун, камида беш сутка давомида республикадаги жойлаштириш воситаларида бўлиш шарти билан 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.

5. Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига 2021 йил 31 декабргача жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

6. Хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига битта лойиҳа учун 100 млн сўмгача бўлган миқдорда грант ажратилади, бунда грант миқдори лойиҳа қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги белгиланган.

7. Гидлар (гид-таржимон) (кейинги ўринларда – гид) ва туроператорларга янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун қуйидаги ҳажмларда грант ажратилади:

-гидларга – ишлаб чиқиш учун 5 миллион сўм, туроператорларга – турларни реклама ва сотиш учун 10 миллион сўм.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид Ҳукумат  қарори қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.